Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Тошкент ва Маскат шаҳарлари ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилиши мумкин

Тошкент ва Маскат шаҳарлари ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилиши мумкин

Ўзбекистон элчиси Абдусалом Хатамов Маскат муҳофази (вилояти) губернатори Сауд бин Ҳилол ал-Бусайди билан учрашди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Ўмон ўртасида ҳудудлараро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш масалалари муҳокама қилинди.

Губернаторнинг айтишича, ўмонликлар Ўзбекистоннинг машҳур ва қадимий шаҳарлари ҳақида тарихий китобларда ўқиган. "Икки давлат халқларини ўзаро боғлаб турувчи кўплаб қадриятлар мавжуд. Шунингдек, икки қадимий ва навқирон Тошкент ҳамда Маскат шаҳарлари ўртасида манфаатли ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, ўзаро тажриба алмашиш давлатлараро муносабатлар ривожига ҳисса қўшади", деди у.

Томонлар икки давлат пойтахтларини боғловчи ҳаво қатновларини йўлга қўйиш нафақат шаҳарлараро, балки икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни тубдан ўзгартиришга хизмат қилишини қайд этдилар.

Учрашув якунида ҳамкорликнинг аниқ йўналишларини белгилаб олиш мақсадида Тошкент ва Маскат шаҳарлари мутасаддиларининг ўзаро ташрифларини уюштириш тўғрисида келишиб олинди.

Киритилди: 14:26 11.06.2024. Ўқилди: 741 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!