Бугун 20 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Тошкент шаҳрининг Wyndham меҳмонхонасида Туркия таълим муассасаларининг таълим ярмаркаси бўлиб ўтмоқда

A A A
Тошкент шаҳрининг Wyndham меҳмонхонасида Туркия таълим муассасаларининг таълим ярмаркаси бўлиб ўтмоқда

Мазкур таълим ярмаркасида Туркиянинг Алтинбас университети, Ясар университети, Атилим университети, Satanic университети ва Acıbadem Mehmet Ali Aydınlar университети (АCУ) томонидан ҳамкорликнинг кенг қамровли имкониятлари тақдим этилмоқда.

Ушбу имкониятдан унумли фойдаланиш мақсадида, Инглиз тили 3-факултети Инглиз тили Интеграллашган курси №3 кафедраси мудири Пўлат Оманов, бир гуруҳ профессор-ўқитувчилар ва талабалар ярмаркада иштирок этди ва Туркия университетлари фаолияти билан яқиндан танишди.

Кафедра мудири Пўлат Омановнинг ЎзДЖТУ фаолияти ҳақидаги таништируви Туркия ОТМ вакилларида катта қизиқиш уйғотди.

Шунингдек, Туркия олийгоҳлари вакиллари билан истиқболдаги ҳамкорлик алоқалари, жумладан, қўшма таълим дастурлари, илмий анжуманлар, халқаро лойиҳалар, амалиёт ва талабалар алмашинуви масалалари муҳокама қилинди.

Киритилди: 16:50 25.11.2023. Ўқилди: 1041 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!