Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳри бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Яккасарой туманида фаолият юритувчи “B.C.” МЧЖ хорижий корхонаси савдо дўкони сотувчиси У.М. ва бошқалар умумий баҳоси 799,8 млн сўмлик 5 224 қути акциз маркасиз тамаки ва 177 дона алкоголь маҳсулотларини сотувга қўйганликлари аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.