Қурилиш-монтаж ишлари муносабати билан:
➖ Яккасарой туманидаги Братислава, Глинка ва Шота Руставели кўчалари чорраҳасида 2025 йил 11 июль соат 22:00 дан 14 июль соат 06:00 гача ҳаракат вақтинча чекланади.
Чекловлар қуйидагича:
➖ Братислава ёки Глинка кўчаларидан ҳаракатланаётган транспорт воситалари учун чорраҳада тўғрига ва чапга ўтиш ёпилади, фақат ўнгга бурилишга рухсат этилади.
➖ Шота Руставели кўчасидан ҳаракатланаётганлар учун эса тўғри ва ўнгга бурилиш мумкин, чапга ўтиш чекланади.