Бугун 17 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Тошкент шаҳридаги 115 масжидда таровеҳ намозлари бошланди

A A A
Тошкент шаҳридаги 115 масжидда таровеҳ намозлари бошланди

Тошкент шаҳрида таровеҳ намози ўтган йили 108 масжидда ўқилган бўлса, бу йил 115 та масжидда бошланди. Бу ҳақда ҳокимлик ахборот хизмати хабар берди.

Президент Шавкат Мирзиёев топшириғига асосан 1850 кишига мўлжалланган «Imoм ат-Термизий» жомеъ масжиди тўлиқ таъмирдан чиқарилгани муборак ойнинг яна бир туҳфаси бўлди.

Учтепа туманида 2 янги масжид фойдаланишга топширилди. 5 масжид тўлиқ таъмирдан чиқди.

Масжидларнинг озодалиги, ҳовлиларида микроиқлим мосламаларининг ўрнатилганлиги, замонавий совутгичлар ҳамда овоз кучайтиргичларни янгиланганлиги, гиламларнинг қайта солингани ва энг замонавий ёритгичларнинг жойлаштирилгани уларнинг ёруғ ва кўркам бўлишини таъминлади.

Совуқ ва иссиқ сувларнинг бир маромда ишлаб турганлиги бу масканларнинг янада обод бўлишига замин яратди.

Киритилди: 03:40 18.05.2018. Ўқилди: 1291 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар