Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Миробод тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “A.A.” МЧЖнинг норасмий ишчиси А.А. ва бошқалар фуқаро Г.Б. ва унинг ота-онасини жами 3 150 АҚШ доллари эвазига Саудия Арабистонига бориши учун “виза” ҳужжатларини тайёрлаб, “Умра” зиёратига юборишларини ваъда қилиб, олдиндан бўнак сифатида 2 400 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.