Бугун 16 февраль, 2026 йил, душанба

O'ZB

16 февралда бизни қандай об-ҳаво кутмоқда?

16 февралда бизни қандай об-ҳаво кутмоқда?

16 февраль (душанба) куни Ўзбекистонда об-ҳаво асосан булутли бўлади. Айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин, кечга яқин баъзи жойларда ёғин кучайиб қолиши эҳтимоли бор. Бу ҳақда "Ўзгидромет" матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти: булутли, кундузи ёмғир аралаш бўлиши мумкин. Ҳарорат тахминан +12…+19°C бўлади.

Қорақалпоғистон (Нукус): булутли, ёғингарчилик кўп кутилмайди. Ҳарорат +2…+6°C бўлиши кутилмоқда.

Хоразм (Урганч): асосан булутли бўлади. Ҳарорат эса +4…+11°C.

Бухоро: булутли, ёғин эҳтимоли паст. Ҳарорат +11…+16°C бўлади.

Навоий: кун давомида булутли, айрим пайт ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат +11…+15°C.

Самарқанд: булутли, кечга томон ёмғир эҳтимоли бор. Ҳарорат +10…+16°C бўлади.

Жиззах: булутли, кун илиқроқ. Ҳарорат +11…+21°C бўлиши кузатилмоқда.

Сирдарё (Гулистон): булутли, ёғин кутилмайди ёки жуда қисқа бўлиши мумкин. Ҳарорат +7…+18°C.

Қашқадарё (Қарши): булутли, кун давомида ва кечқурун ёмғир аралаш бўлиши мумкин. Ҳарорат +11…+16°C бўлади.

Сурхондарё (Термиз): асосан булутли бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат +11…+16°C.

Андижон: булутли, кундузи бироз ёришиши мумкин. Ҳарорат +6…+17°C бўлиши кузатилмоқда.

Наманган: осмон булутли бўлади. Ҳарорат +7…+16°C.

Фарғона: булутли, кечга яқин ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Ҳарорат +7…+16°C бўлади.

Киритилди: Бугун 07:15. Ўқилди: 642 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!