Бугун 1 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Тошкент шаҳрида тиббиёт йўналиши бўйича 3 босқичдан ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди

Тошкент шаҳрида тиббиёт йўналиши бўйича 3 босқичдан ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сергели тумани бўлими, ДХХ ва ИИВ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро С.Э. фуқаро А.А.нинг ишончига кириб, танишлари ёрдамида гўёки қўшни Қозоғистон Республикаси олий таълим муассасасининг 2 босқичини тугатганлиги тўғрисида ҳужжат расмийлаштириб бериш орқали Тошкент шаҳридаги нодавлат олий таълим муассасаларидан бирига тиббиёт йўналишига 3 курсдан ўқишга киритиб қўйиши эвазига 48 млн сўм пул бериши кераклигини айтиб, ушбу пуллар ҳисобидан 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 18:30 13.05.2025. Ўқилди: 684 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!