Бугун 22 январь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Тошкент шаҳрида сифати кафолатланмаган ва яроқлилик муддати ўтган дори воситаларининг савдога чиқарилишининг олди олинди

Тошкент шаҳрида сифати кафолатланмаган ва яроқлилик муддати ўтган дори воситаларининг савдога чиқарилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Миробод тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “P.” МЧЖга тегишли дорихона сотувчиси Н.Х. сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган ва яроқлилик муддати ўтган 490 турдаги дори воситаларини савдога қўйганлиги аниқланиб, ушбу дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, шунингдек таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: Бугун 16:37. Ўқилди: 170 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!