Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа туман бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Х.Э. ва бошқалар фуқаро Н.А.нинг ишончига кириб, унга магистратура босқичига ўқишга кириши учун танишлари ёрдамида 1 900 АҚШ доллари эвазига “В 1” сертификатини олиб беришларини ваъда қилиб, олдиндан 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.