Бугун 20 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Тошкент шаҳрида Америка технологиялар университети ташкил этилди

A A A
Тошкент шаҳрида Америка технологиялар университети ташкил этилди

“Тошкент шаҳрида Америка технологиялар университетини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-261-сон, 17.07.2024 й.) қабул қилинди.

🔰Қарорга кўра, Тошкент шаҳрида Америка технологиялар университети ташкил этилади.

✔️ Муҳандислик, соғлиқни сақлаш, ахборот технологиялари, архитектура ва дизайн, иқтисодиёт ва молия, халқаро муносабатлар соҳалари учун олий маълумотли кадрларни халқаро стандартлар даражасида тайёрлаш Университетнинг асосий фаолият йўналишларидан бири этиб белгилан.

🗓 Университет нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади ҳамда ўз фаолиятини 2024/2025 ўқув йилидан амалга оширади.

📝 Университетда талабаларни ўқитиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади ҳамда қабул параметрлари ва талабаларни ўқитиш учун тўлов-контракт суммаси Университет томонидан белгиланади.

📜 Университетга абитуриентлар қабули ва битирувчилар аттестацияси Университет томонидан белгиланган талаб ва тартибга мувофиқ амалга оширилади.

📌 Университет тўлиқ академик, молиявий ва ташкилий мустақил ОТМ ҳисобланади.

🗞 Университет битирувчиларига Aризона давлат университетининг ёки АҚШда тан олинадиган ҳамкор хорижий олий таълим ташкилотининг дипломи берилади. Бунда, битирувчиларга берилган диплом Ўзбекистонда тан олинади.

🎓Университетда қўшма таълим дастурларининг хорижий университетда ўқиш қисмини бакалавриатда “3+1”, магистратурада “1+1” ва бошқа шаклда, жумладан, масофавий тарзда амалга ошириш имконияти яратилади.

Киритилди: 09:47 18.07.2024. Ўқилди: 1505 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!