Бугун 18 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Тошкент шаҳрида 2,7 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган тижоратчилар аниқланди

Тошкент шаҳрида 2,7 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган тижоратчилар аниқланди

“Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали комплаенс назорат тузилмалари томонидан табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлашга қаратилган рейдлар давом эттирилмоқда.

Хусусан, пойтахтнинг Бектемир туманида ўтказилган тадбирда “Олтинтопган” МФЙдаги хонадонларнинг бирида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати фош этилди. Фуқаро газ таъминоти ташкилоти билан шартнома тузмаган ҳолда, тижорат мақсадида консерва маҳсулотларини тайёрлаш учун табиий газдан ўзбошимчалик билан фойдаланиб келаётгани аниқланди.

Ҳолат юзасидан тегишли тартибда далолатнома тузилди ва истеъмолчи табиий газ тармоғидан узилди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, тизимга 2 миллиард 731 миллион сўмлик зарар етказилгани маълум бўлди.

Ҳолатга оид барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилади. Тошкент шаҳрида назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.

Киритилди: 14:17 15.07.2025. Ўқилди: 303 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!