Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси 300 миллион сўмдан ортиқ сифатсиз дори-дармон кириб келишининг олдини олди

A A A
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси 300 миллион сўмдан ортиқ сифатсиз дори-дармон кириб келишининг олдини олди

Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг «Бош почтамт» ТИФ божхона постида Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи бир нечта фуқаролар номига Россия Федерациясидан жўнатилган почта жўнатмаси ниқоби остида дори воситалари ва тиббиёт буюмларини декларацияда кўрсатмасдан, ноқонуний олиб киришга уриниш ҳолатлари аниқланди.

Жўнатмаларни божхона назоратининг техник воситадан фойдаланиб, божхона кўригидан ўтказиш давомида CN-23 шаклидаги божхона декларациясида кўрсатилмаган 965 конвалюта, 751 қути ҳамда 113 флаконда ҳар хил дорилар борлиги маълум бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур дори-дармонларнинг қиймати қарийб 277 миллион сўмни ташкил этади.

Шунингдек, Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг «Келес» темир йўл чегара божхона пости ходимлари «Олмаота—Тошкент» йўловчи поезди йўловчиларининг қўл юкларини божхона назоратидан ўтказиш пайтида қўшни давлат фуқароси йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ҳамда божхона ходимининг оғзаки сўровида маълум қилмаган қиймати 27,5 миллион сўмдан ортиқ 218 дона турли хил дармон дорини олиб киришга урингани аниқланди. Худди шу поезддаги бошқа бир йўловчи — қўшни давлат фуқароси қиймати 16 миллион сўмлик 1 080 дона дори-дармонни божхона баённомасида қайд этмасдан туриб, яширинча олиб киришга урингани аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Манба: daryo.uz
 

Киритилди: 22:31 25.06.2018. Ўқилди: 1604 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!