Бугун 28 май, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Тошкент — Нью-Йорк йўналиши бўйича авиақатновлар вақти маълум бўлди

A A A
Тошкент — Нью-Йорк йўналиши бўйича авиақатновлар вақти маълум бўлди

«Uzbekistan Airways» AЖ 2020 йил 17 ва 27 сентябрь кунлари  Тошкент — Нью-Йорк — Тошкент йўналиши бўйича қатновларни амалга оширади, дея хабар бермоқда авиакомпания матбуот хизмати.

Парвозлар қуйидаги кўрсатилган йўналишда амалга оширилади (маҳаллий вақт кўрсатилган):

Тошкент —Нью-Йорк, Тошкентдан кетиш вақти — соат 06:45, Нью-Йоркка қўниш вақти — соат 10:55

Нью-Йорк — Тошкент, Нью-Йоркдан кетиш вақти — соат 12:55, Тошкентга қўниш вақти — соат 09:55 +1.

Тошкент — Нью-Йорк қатновларига авиачипталарни авиакомпаниянинг «Uzbekistan Airways sales» филиалида ва расмий веб-сайтида (шу жумладан, AО мобил иловаси орқали) ҳамда «Uzbekistan Аirways» ташувларини сотиш агентликлари офисларидан сотиб олиш мумкин.

Нью-Йорк — Тошкент йўналиши бўйича авиачипталарни сотиб олиш учун Ўзбекистоннинг Нью-Йоркдаги Бош консуллигига мурожаат этиш лозим, дейилади хабарда.

Киритилди: 17:51 05.09.2020. Ўқилди: 1930 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!