Бугун 1 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Тошкент метросининг икки бекатида ҳаракат тўхтатилди

Тошкент метросининг икки бекатида ҳаракат тўхтатилди

Тошкент метросининг икки бекати оралиғидаги ҳаракат вақтинча тўхтатилди.

2025 йил 8 июндан Тошкент метрополитенининг ер усти ҳалқа йўналишидаги "Қурувчилар" ва "Қипчоқ" бекатлари оралиғидаги метро ҳаракати профилактика ишлари сабабли вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, йўловчилар ташиш узлуксизлигини таъминлаш мақсадида, ушбу оралиқда 1М сонли автобус йўналиши ташкил этилади. Йўналиш фаолияти соат 5:00 дан 23:00 гача белгиланган бўлиб, ушбу автобус йўловчиларга бепул хизмат кўрсатади.

Йўловчиларни автобусларга чиқиш ва тушириш фақат метро станцияларида амалга оширилади. Поезд ҳаракати қачон тикланиши ҳақида маълумот берилмаган.

Киритилди: 16:12 08.06.2025. Ўқилди: 509 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!