Бугун 9 апрель, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Тошкент метросида Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан безатилган поезд ҳаракатланади

Тошкент метросида Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан безатилган поезд ҳаракатланади

9 апрель куни Тошкент метрополитенининг Чилонзор йўналишида Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан махсус жиҳозланган поезд ҳаракатланади.

Бу ҳақда Тошкент метрополитени матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, ушбу ташаббус буюк аждодга бўлган ҳурмат ва эътибор ифодаси сифатида йўловчиларда миллий ғурурни кучайтиришга хизмат қилиши кутилмоқда.

Шунингдек, мазкур поезд тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган «Амир Темур хиёбони» метро бекатида қўшимча 1 дақиқа тўхтаб туради.

Метрополитен маъмурияти йўловчиларга хавфсиз ва қулай хизмат кўрсатиш устувор вазифа эканини таъкидлади.

Киритилди: 21:01 08.04.2026. Ўқилди: 294 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!