Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Тошкент кўчаларида қарама-қарши ҳаракатланиб, хавфли манёврларни амалга оширган автобус ҳайдовчиси ишдан бўшатилди

Тошкент кўчаларида қарама-қарши ҳаракатланиб, хавфли манёврларни амалга оширган автобус ҳайдовчиси ишдан бўшатилди

Ижтимоий тармоқларда Кинг Лонг автобуснинг йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиб, хавфли ҳолатни келтириб чиқарганлиги акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ахборот хизмати муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, ўз хизмат вазифасини суиистеъмол қилиб қўпол қоидабузарлик содир этган, шаҳар кўчаларида қарама-қарши ҳаракатланиб, хавфли манёврларни амалга оширган ҳамда авария ҳолатини келтириб чиқарган ҳайдовчи ишдан бўшатилди.

Хабарга кўра, қўпол қоидабузарлик содир этгани учун меҳнат шартномаси бекор қилинган ҳайдовчиларнинг “қора рўйхат”и жорий этилган. Ушбу рўйхатдаги ҳайдовчилар автобус саройи филиалларига қайта ишга олинмайди.

Шу кунга қадар ушбу рўйхатга киритилган ҳайдовчилар сони 197 нафарни ташкил этмоқда. Юқоридаги қоидабузарлик сабабли ишдан бўшатилган 58-сонли автобус ҳайдовчиси Ф.С. ҳам ушбу қора рўйхатга киритилганлигини маълум қиламиз, дейилади хабарда.

Қўшимча қилинишича, қоидабузарлик чоғида нафақат ўзининг, балки бошқа йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳам ҳаётини хавф остига қўйганлиги сабабли ҳайдовчи Ф.С.ни ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилиш юзасидан Жиноят ишлари судига махсус тақдимнома киритилди.

Киритилди: 11:40 27.07.2024. Ўқилди: 601 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!