Бугун 8 август, 2025 йил, жума

O'ZB

Тошкент ҳокими йўлларда панжара ўрнатиш учун яна қарийб 7 миллиард сўм ажратди

Тошкент ҳокими йўлларда панжара ўрнатиш учун яна қарийб 7 миллиард сўм ажратди

Тошкент шаҳар ҳокими 2025 йил 21 июл куни пул ажратиш ҳақидаги қарорни имзолади. Унда шаҳар кўча ва йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва пиёдалар билан боғлиқ бўлган йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида темир панжаралар ўрнатиш учун 6,9 млрд. сўм ажратиш назарда тутилган.

Эслатиб, ўтамиз, 2025 йил 20 май куни ҳам темир панжаралар учун пул ажратилганди. Ҳоким қарорига кўра, кўча ва йўллар бўйлаб темир панжара ўрнатиш учун:

- Олмазор туманига 260 млн. сўм;
- Шайхонтоҳур туманига 156 млн. сўм;
- Бектемир туманига 104 млн. сўм;
- Яшнобод туманига 78 млн. сўм;
- Чилонзор туманига 182 млн. сўм;
- Учтепа туманига 156 млн. сўм;
- Яккасарой туманига 221 млн. сўм;
- Сергели туманига 65 млн. сўм;
- Юнусобод туманига 104 млн. сўм;
- Мирзо Улуғбек туманига 130 млн. сўм ажратиш белгиланган.

Киритилди: 21:56 06.08.2025. Ўқилди: 838 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!