Бугун 15 декабрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Тошкент-Андижон пулли автомобиль йўли 6 йилда қуриб битказилади

Тошкент-Андижон пулли автомобиль йўли 6 йилда қуриб битказилади

Транспорт вазири ўринбосари Жасур Чориев Тошкент-Андижон пулли автомобиль йўли қурилиши вақти 6 йил 3 ойни ташкил этишини маълум қилди. Лойиҳага кўра, йўлда 10 та туннел бўлади.

Транспорт вазири ўринбосари Жасур Чориев Тошкент-Андижон пулли автомобил йўли бўйича Жаҳон банки билан ишлаб чиқилган лойиҳанинг асосий жиҳатлари тўғрисида маълумот берди, дея хабар қилмоқда Gazeta.uz.

Вазир ўринбосари берган маълумотларга кўра, йўлнинг 64 фоизи янги қурилиши, 36 фоизи эса реконструкция қилиниши кутилмоқда. Узунлиги 314 километр бўлган I-a категориясидаги йўл 6 қатордан иборат бўлади. Йўлнинг қурилиш муддати 6 йил 3 ойни ташкил этади.

Жараён уч босқичдан иборат бўлади: биринчи босқичда Тошкент-Ангрен (78 км), иккинчи босқичда Ангрен-Поп (93 км), учинчи босқичда эса Поп-Андижон (143 км) қисмлари қурилади. Йўл цемент-бетон қопламали бўлади.

Пулли йўлда жами 102 та сунъий тузилма қурилиши кутилмоқда. Ундаги йўл ўтказгичларнинг жами узунлиги 1122 метрга етади. Йўлда жами 10 та туннел бўлиши ва уларнинг умумий узунлиги 33 кмга етиши кутилмоқда. Энг узун туннел 6787 метрни ташкил этади.

Мазкур йўл қурилиши Тошкентдан Андижонга сафар қилиш вақтини ҳозиргидан 2 соат 14 дақиқага камайтириш имконини беради. Лойиҳа қиймати 4,28 млрд (2023 номинал нархида) долларни ташкил этади. Мазкур йўл қурилиши бўйича давлат-хусусий шерикчилик келишуви 49 йил муддатга амал қилади.

Киритилди: 11:55 11.10.2024. Ўқилди: 1258 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!