Бугун 9 январь, 2026 йил, жума

O'ZB

Тошкент аэропортида электр узилиши бўйича расмий муносабат берилди

Тошкент аэропортида электр узилиши бўйича расмий муносабат берилди

Бугун соат 02:20 да 220/110/35/6 кВ «Қўйлиқ» подстанциясидан чиқувчи, «Uzbekistan Airports» тасарруфидаги 35 кВли «Аэропорт–5» юқори кучланишли тармоқда носозлик юзага келган.

Натижада Тошкент халқаро аэропортида электр энергияси таъминотида қисқа муддатли узилиш қайд этилган. Айни пайтда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖга қарашли барча тармоқлар соз ҳолатда бўлган.

Соат 02:49 да аэропорт истеъмолчиси захира тармоқлари орқали электр энергияси билан қайта таъминланган.

«Uzbekistan Airports» расмий хабарига кўра, ушбу узилиш самолётларнинг учиши ва қўнишига таъсир қилмаган, барча хизматлар одатий режимда фаолият юритган.

Киритилди: 17:20 06.01.2026. Ўқилди: 633 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!