Бугун 18 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

"Тоқаевнинг хорижда ҳеч қандай бойликлари йўқ" — матбуот котиби

A A A
"Тоқаевнинг хорижда ҳеч қандай бойликлари йўқ" — матбуот котиби

Қозоғистон президенти матбуот котиби Берик Уали «Секреты Credit Suisse» лойиҳаси доирасида Қосим-Жомарт Тоқаев оиласининг офшор компанияларига оид терговга изоҳ берди. Унинг айтишича, Тоқаевнинг хорижда ҳисоб рақамлари йўқ ва собиқ рафиқаси ҳам хорижий кўчмас мулкка эга эмас.

“Давлат раҳбари Қосим-Жомарт Тоқаевнинг Швейцария банкларида ҳисоб рақамлари йўқ, бу ҳақда баъзи ОAВлар ёзишни бошлади. Президент хорижий банкларда, оффшор компанияларда ҳисоб рақамларига эга эмас, хорижий кўчмас мулкка ҳам эга эмас. Қосим-Жомарт Кемелевичнинг собиқ рафиқаси ҳеч қачон нашрда кўрсатилган мулкларга эгалик қилмаган”, — деб ёзди Уали.

Президентнинг ўғли Тимур Тоқаевга келсак, матбуот котиби у 38 ёшда, тадбиркорлик билан шуғуллангани ва ҳеч қачон давлат хизматида ишламаганини таъкидлади.

Киритилди: 16:00 21.02.2022. Ўқилди: 3177 марта. Фикрлар сони: 3 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар