Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Тоқаевнинг Россиядаги баёноти Қозоғистоннинг бошига бало бўладими?

Тоқаевнинг Россиядаги баёноти Қозоғистоннинг бошига бало бўладими?

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаевнинг Санкт-Петербург иқтисодий форумидаги нутқи катта резонансга сабаб бўлди, деб ёзади republic.ru.

Унинг саволларга жавобларида иккита муҳим тезис бор эди. Биринчидан, Қозоғистон ДХР ва ЛХРнинг қонунийлигини тан олмайди. Иккинчидан, у Ғарб давлатлари томонидан Россияга қарши жорий қилинган санкцияларни бузмайди. Кўпгина экспертлар ҳозирда бу жуда қаттиқ баёнотларнинг оқибатлари ҳақида тахмин қилмоқдалар.

Сиёсатшунос Aркадий Дубнов журналистлар билан суҳбатда бу масалага тўхталди.

"Тоқаев профессионал сиёсатчи. Деярли уч йил Женевада Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг ўринбосари бўлиб ишлаган. Яъни сиёсат борасида нима деяётганини яхши билади. Санкт-Петербургдаги форумда эса у худди собиқ, аммо юқори мартабали халқаро амалдордек гапиргандек туюлди. Aмалда эса халқаро ҳуқуқ нуқтаи назаридан жаҳон ҳамжамиятининг позициясини ифода этди. Умуман олганда, у яқинда Москвага келган ва Путин билан гаплашган БМТ Бош котиби Aнтониу Гутерришнинг далилларини такрорлади", деди Аркадий.

Киритилди: 09:08 23.06.2022. Ўқилди: 11136 марта. Фикрлар сони: 13 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!