Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Тоқаев Қозоғистоннинг нефть экспортини ошириш режасини маълум қилди

A A A
Тоқаев Қозоғистоннинг нефть экспортини ошириш режасини маълум қилди

Қозоғистон Озарбайжон орқали нефть экспорти ҳажмини ошириш ва уни етказиб туриш узоқ муддатли барқарор равишда бўлиши кутилади, деб баёнот берди Қосим-Жомарт Тоқаев Озарбайжон етакчиси Илҳом Алиев билан ўтказилган музокаралар якунлари бўйича, дейилади давлат раҳбари матбуот хизмати хабарида.

“Бугунги кунда бизнинг устувор вазифамиз энергия ресурсларини жаҳон бозорларига етказиб беришни янада диверсификация қилишдан иборат”, деди Тоқаев.

Унинг сўзларига кўра, 2023 йилда Қозоғистон нефтининг биринчи партияси Озарбайжон орқали жўнатилган. Президент, шунингдек, ягона транспорт операторларини яратиш ва ёпиқ логистика циклини шакллантиришни назарда тутувчи Транскаспий халқаро транспорт йўналиши салоҳиятини ишга солиш муҳимлигини таъкидлади.

Мазкур транспорт йўлаги Россияни айланиб ўтиб, Хитой, Қозоғистон, Каспий денгизи, Озарбайжон, Грузия орқали Туркия ва Европа мамлакатларига етиб боради. Бунгача Қозоғистон нефтининг асосий экспорт йўли Россия орқали ўтган.

Киритилди: 12:44 11.04.2023. Ўқилди: 1526 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!