Бугун 18 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Тоқаев Акаевни қабул қилди

A A A
Тоқаев Акаевни қабул қилди

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев Қирғизистоннинг биринчи Президенти Аскар Акаев ва унинг рафиқаси Майрам Акаевани қабул қилди. “Учрашув Нур-Султон шаҳрида бўлиб ўтди”, дея хабар берди КазТАГ.

Суҳбатдошлар фан, таълим, рақамли иқтисодиёт ва инсон ресурси тенденцияси масалаларини муҳокама қилдилар. Иқлим ўзгариши муаммоси ва дунёда рўй бераётган воқеаларга ҳам тўхтаб ўтилди.

Қирғизистоннинг биринчи Президенти Аскар Акаев 2005 йил март ойида ўз мамлакатини тарк этган. Ломоносов номидаги Москва давлат университети профессори, Россия Фанлар Академиясининг хорижий аъзоси.

Киритилди: 19:27 24.06.2022. Ўқилди: 4419 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар