Бугун 22 сентябрь, 2019 йил, якшанба

O'ZB

Тони Фергюсон Ҳабиб Нурмагомедовни жангга чорлади

Тони Фергюсон Ҳабиб Нурмагомедовни жангга чорлади

UFC енгил вазн тоифасининг собиқ чемпиони Тони Фергюсон россиялик яккакурашчи Ҳабиб Нурмагомедов билан бўлган келишмовчиликлари ва бўлажак жангги ҳақида гапирди.

«Мен ва Ҳабибнинг жамоаси ўртасида тортишувлар бўлган. Бир марта меҳмонхонага кирганимда улар мени ўраб олганди. Бу йигитлар — шунчаки безорилар тўдаси.

Бу жанжаллар Ҳабибга қарши жанг қилиш истагимни янада кучайтирди. Биз унга гамбургер ейиш ва бошқа нарсаларга рухсат берамиз. Бундан роҳатланиб қол, аҳмоқ! Аммо семириб кетма, биз декабрда жанг ўтказишимиз керак.

У жангни қабул қилиши керак. Совринни ҳимоя қил ёки уни топшириб қўй, жиддий айтяпман. Шунчаки камарни ташла, мен билан жанг қилишдан қўрқишингни ва кетишингни айт.

Агар акси бўлса, мен жанг қилишни истайман. Мен бир йилда биргина жанг ўтказишдан чарчадим. Декабрда жанг қилишни истайман», — дейди Фергюсон.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ UFC президенти Дэйна Уайт Ҳабибнинг кейинги рақиби Тони Фергюсон ёки Конор Макгрегор бўлиши мумкинлиги ҳақида айтганди.

Manba: Daryo. uz

Киритилди: 20:07 10.09.2019. Ўқилди: 2551 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!