Америкалик UFC фахрий жангчиси Тони Фергюсон Абу-Даби шаҳрида (БАА) бўлиб ўтаётган UFC Fight Night турнири доирасида жанг қилди.
У ҳамюрти Майкл Кьесага қарши октагонга кўтарилди.
Жанг илк раунддаёқ якунланди ва унда Кьеса бўғиш усули орқали муддатидан олдин зафар қучди.
Бу Тони учун UFC'даги кетма-кет саккизинчи мағлубиятга айланди. Жангдан сўнг Фергюсон оиласи билан фаолиятини якунлаши ҳақида маслаҳатлашишини айтди.