Бугун 23 июнь, 2021 йил, чоршанба

O'ZB

Том Круз “Олтин глобус” мукофотларининг барчасини қайтариб берди. Сабаби...

Том Круз “Олтин глобус” мукофотларининг барчасини қайтариб берди. Сабаби...

Голливуд актёри Том Круз шу вақтгача қўлга киритган барча “Олтин глобус” мукофотларини қайтариб берди ва уларни Голливуднинг хорижий матбуот ассосиациясига топширди.

Ижодкорнинг бу қарорига ҳайъат аъзолари билан боғлиқ жанжал сабаб бўлган. Тушунмовчилик ҳайъат аъзолари орасида ирқий хилма-хиллик таъминланмагани туфайли келиб чиққан. Рўйхат эълон қилинганида ҳайъат аъзолари орасида бирорта ҳам қора танли одам йўқлиги маълум бўлган. Бу эса кўплаб ташкилотларнинг ғазабини келтирган, NBC канали эса мукофотни топшириш маросимини эфирга узатишдан бош тортган.

Маълумот учун, Том Круз “Олтин глобус” мукофотини шу кунга қадар уч марта қўлга киритган. Мазкур мукофот АҚШда нуфузи бўйича “Оскар”дан кейинги иккинчи ўринда туради.

Киритилди: 18:20 12.05.2021. Ўқилди: 3967 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!