Бугун 6 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Толибон Покистонга ёрдам таклиф қилди

A A A
Толибон Покистонга ёрдам таклиф қилди

Афғонистонда “террорчи” гуруҳлар борлиги ҳақидаги хавотирлардан сўнг “Толибон” матбуот котиби Забиҳуллоҳ Мужоҳид хавфсизлик масалаларида Покистон ёрдам бера олишларини айтди. Бу ҳақда Hasht-e Subh Daily хабар берди.

Мужоҳид Афғонистон муваққат ҳукумати Покистон хавфсизлиги масалаларида ўз кучи ва имкониятларига қараб чора кўришини билдирди.

“Покистон ичидаги хавфсизлик масаласига келсак, қўлимиздан келганини қиламиз. Нима бўлишидан қатъий назар, мамлакат ички чегарасини кесиб ўтишга ёрдам бера олмаслигимизни покистонликлар билади, чунки бу уларнинг шахсий масъулияти”, — деди у.

Ўз навбатида, Покистон ҳар доим террористик гуруҳлар, хусусан, “Теҳрик-e-Толибон Покистон” Афғонистон ҳудудидан мамлакатга қарши фойдаланаётганини даъво қилиб келади. Бунга жавобан Мужоҳид Афғонистон тупроғидан қўшни давлатларга қарши фойдаланишга йўл қўйилмаслигини айтди.

Киритилди: 21:49 24.09.2023. Ўқилди: 1762 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!