Толибон ҳаракатининг ижтимоий тармоқларда хабар беришларича, ҳаракат асосчиларидан бири бўлмиш Мулла Умарнинг ер остида ётган машинаси қазиб олинди. Бу Мулла Умарнинг Қандаҳордан Зобулга борган Toyota Wagon машинасидир. У қарийб 20 йил умрини ер остида ўтказди ва энди у Кобул миллий музейига экспонат сифатида топширилади.
Аммо айримлар топилманинг ҳақиқийлигига шубҳа қилмоқда: уларнинг сўзларига кўра, ер остида бир йилдан кўпроқ вақт ўтказган машинани бунчалик яхши сақлаш мумкин эмас эди.