Бугун 23 сентябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Толибон аёлларга радиодан хабар тарқатишни тақиқлади

Толибон аёлларга радиодан хабар тарқатишни тақиқлади

“Толибон” ҳаракати томонидан асос солинган Афғонистон ҳукумати мулозимлари Қандаҳор вилоятида радио орқали аёллар овозини эшиттиришни тақиқлади. Бу ҳақда Афғонистон журналистлар маркази (AFJC) расмийлар баёнотига асосланиб маълум қилди, деб ёзади ТАСС.

“Радиода аёлларнинг овозини эшиттириш қатъиян ман этилади, шунингдек, кўнгилочар дастурлар пайтида аёлларга хабарлар тарыатиш ҳам тақиқланади”, – дейилади хабарда.

Ҳужжатда, шунингдек, барча радиостанция ходимлари вилоятда репортажлар тайёрлаш учун маҳаллий ҳокимият органларидан махсус рухсат олишлари шартлиги қайд этилган.

Аввалроқ, “Толибон” вазири Холид Ҳанафий аёлларга нафақат эркаклар, балки аёллар билан ҳам очиқ мулоқот қилишни тақиқлаган эди.

Киритилди: 09:54 19.03.2025. Ўқилди: 878 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!