Бугун 5 январь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

“Толибон” аёлларга қарши репрессияни кучайтирди

“Толибон” аёлларга қарши репрессияни кучайтирди

“Толибон” Афғонистондаги янги қурилган уйларда ҳовли, ошхона ва қудуқ кўриниб турадиган деразаларни ўрнатишни тақиқлади, чунки бу жойларда аёлларни кўриш мумкин бўлади. Эски уй эгаларидан эса деразаларини ёпиш ёки уларни девор билан тўсиш талаб қилинмоқда. АFP'нинг ёзишича, фармонда бу ўзгаришнинг сабаби сифатида аёллар ҳаётини кузатиш "ножўя ҳаракатларга олиб келиши мумкинлиги" таъкидланган.

"Шунингдек, “Толибон” аёллар ҳали ишлаётган барча нодавлат ташкилотларни (ННТ) ёпишини эълон қилди. “Толибон” Афғонистонда ҳокимиятни эгаллаб олганидан кейин ННТларга афғон аёлларини ишга қабул қилмасликни буюрган эди. Афғонистон Иқтисодиёт вазирлиги ННТларга сўнгги огоҳлантиришни берди, агар улар талабни бажармаса, мамлакатда ишлаш лицензиясидан маҳрум бўлишади.

“Толибон” бунга қадар Афғонистон аёлларига кўплаб фаолият турлари билан шуғулланишни, аксарият жамоат жойларига боришни, шу жумладан, мактабнинг олтинчи синфидан юқори таълим олишни тақиқлаган эди.

Киритилди: 22:27 30.12.2024. Ўқилди: 912 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!