Бугун 17 январь, 2025 йил, жума

O'ZB

“Толибон” аёлларга нисбатан тақиқни кенгайтирмоқда

“Толибон” аёлларга нисбатан тақиқни кенгайтирмоқда

“Толибон” аёл дикторларга телевизордаги янгиликларни ўқишни ва аёл журналистларга матбуот анжуманларига боришни тақиқлади. Бу ҳақда Solhnews хабар берди.

Solhnews хабарига кўра, буйруқ Фазилатни тарғиб қилиш ва иллатларнинг олдини олиш бошқармаси томонидан берилган. Телеекранларда аёлларнинг пайдо бўлиши ва уларнинг овозлари “эркаклар учун провокация” экани таъкидланган. Ҳирот бошқармаси оммавий ахборот воситаларини бу қоидани бузмасликка чақирган. “Толибон” расмий равишда тегишли буйруққа изоҳ бермаган. Бундай тақиқ Қандаҳорда 2021 йилда ҳам “Толибон” томонидан киритилган.

“Толибон” ҳокимият тепасига келгач, хотин-қизларга нисбатан кўплаб чекловлар жорий этилди. Тақиқлар туфайли аёллар ва қизлар таълим олиш, ишлаш, спорт, саёҳат қилиш ва дам олиш ҳуқуқидан маҳрум қилинди.

Киритилди: 19:22 16.01.2025. Ўқилди: 521 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!