Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Толибон Афғонистон собиқ президенти олиб қочган маблағларни қайтаришни талаб қилмоқда

Толибон Афғонистон собиқ президенти олиб қочган маблағларни қайтаришни талаб қилмоқда

“Толибон” афғонистоннинг янги ҳукумати мамлакатдан қочган президент Ашраф Ғанини экстрадиция қилишни талаб қилмайди, лекин ўзи билан олиб кетган давлат маблағларини қайтаришни истайди, деди афғонистон маданият ва ахборот вазирининг ўринбосари Забибуллоҳ Мужоҳид РИА Новостига берган интервьюсида.
“Толибон” Кобулни ишғол қилганларидан сўнг, мамлакат собиқ президенти Ашраф Ғани “қон тўкилишининг олдини олиш” истагини айтиб, мамлакатни тарк этди. Уч кундан сўнг у ББАдан видео мурожжат чиқишини қилиб, ўз ватанига қайтишга ваъда берган.

Афғонистон собиқ президенти Ашраф Ғани август ойида Кобулни “Толибон” эгаллагандан сўнг, "қирғиннинг олдини олиш" истагини айтиб, мамлакатни тарк этди. Уч кундан кейин у БААдан видео мурожаат қилиб, ўз ватанига қайтишга ваъда берди.
"Йўқ, биз Ашраф Ғанини экстрадиция қилишни талаб қилмаймиз. Лекин Ашраф Ғани мамлакат маблағларини ўғирлади ва биз уларни банкка қайтаришни талаб қиламиз. Чунки бу маблағлар халқ ва бизнинг банкларга тегишли", - дейди Мужоҳид.

Киритилди: 13:25 24.09.2021. Ўқилди: 3673 марта. Фикрлар сони: 4 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!