Бугун 14 март, 2025 йил, жума

O'ZB

“Толибон” 2021 йилда Афғонистондан Ўзбекистон ҳудудига олиб ўтилган ҳарбий техникаларни қайтаришни сўрамоқда

 “Толибон” 2021 йилда Афғонистондан Ўзбекистон ҳудудига олиб ўтилган ҳарбий техникаларни қайтаришни сўрамоқда

Бу ҳақда “Толибон” ҳукумати Мудофаа вазирлиги баёнотида қайд этиилди.

Баёнотда, шунингдек, жорий йил 4 феврал куни “Америка овози” нашри эълон қилган 7 та вертолётнинг Ўзбекистондан АҚШга топширилганига оид хабарга ҳам муносабат билдирилади.

"Ислом Амирлиги бу масаладан хавотирда, чунки бу вертолётлар Афғонистонга тегишли бўлиб, аввалги маъмурият амалдорлари қочиб кетганидан кейин Ўзбекистонга олиб ўтилган, шунинг учун уларни Афғонистонга қайтариш керак. Бу вертолётларнинг ҳар қандай сабабга кўра АҚШга берилиши биз учун қабул қилиниши мумкин эмас", дейилади “Толибон” ҳукуматининг Мудофаа вазирлиги баёнотида.

Маълумот учун, 2021 йилнинг август ойида афғон ҳарбийлари томонидан Ўзбекистон ҳудудига Embraer EMB 314 Super Tucano ва Pilatus PC-12 русумдаги 22 та ҳарбий самолёт ва UH-60 Black Hawk, MD-530 ва Mi-17 русумдаги 24 та вертолёт олиб ўтилган эди.

Киритилди: 21:10 09.02.2025. Ўқилди: 1292 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!