Бугун Токиода Япония конституциясининг “Тинчлик моддаси” деб номланувчи 9-моддасини ҳимоя қилиш мақсадида митинг ва намойиш бўлиб ўтмоқда.
Бу ҳақда “РИА Новости” хабар бермоқда .
1947-йил 3-майда қабул қилинган урушдан кейинги конституцияда Япониянинг урушдан воз кечиши белгилаб қўйилган ва хориждан ҳужум содир бўлган тақдирда фақат мудофаа мақсадида куч ишлатиш мумкинлиги кўрсатилган, шунинг учун ҳам Япония қуролли кучлари ўзини-ўзи мудофаа кучлари деб аталади. Бироқ уларнинг мавжудлиги ва мақоми конституцияда қайд этилмаган.
Ташкилотчиларга кўра, митингда 38 минг киши қатнашган.
Ҳозиргача етакчи газеталар томонидан ўтказилган сўров натижаларига кўра, ҳукмрон Либерал-демократик партия ғояни фаол илгари сураётганига қарамай, японларнинг аксарияти 9-моддани ўзгартиришни хоҳламайди.