Бугун 18 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Токио-2020. Олимпиадада курашчилар рақибларини тишлаб олди

Токио-2020. Олимпиадада курашчилар рақибларини тишлаб олди

Токио Олимпиадаси совриндори ярим финалда рақибини тишлаб олди.

Токио Олимпиадасида кичик жанжал юз берди. Қозоғистонлик эркин курашчи Нурислам Санаев эркин кураш бўйича ярим финал баҳсларида ҳиндистонлик рақиби Рави Кумарнинг қўлини тишлаб олди.

Ушбу воқеага Халқаро кураш федерацияси ҳам тўхталиб ўтди. Федерациянинг қарорига кўра, бу ҳолат "кутилмаганда амалга оширилган реакция" сифатида баҳоланди. Шундай қилиб, ушбу қоида бузилиш ҳолати учун бронза медали соҳиби Нурислам Санаевга ҳеч қандай жазо қўлланилмади.

Бу ҳолатга эътироз билдирган Ҳиндистон вакилининг ўзи финал баҳсида россиялик рақибини унданда баттар тишлаб олди. Финал баҳсида Заур Угуевнинг қўлидан қон чиққунча тишлаб олган ҳиндистонлик курашчи барибир мағлуб бўлди ва кумуш медал билан чекланди.

Киритилди: 23:37 06.08.2021. Ўқилди: 2442 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!