Қозоғистон раҳбари Қосим-Жомарт Токаев республика ҳудудидаги атом электр станциясини глобал компаниялардан иборат халқаро консорциум қуриши керак, деб ҳисоблайди.
Қозоғистон президентининг сўзлари ҳақида "ТАСС" хабар бермоқда.
Сиёсатчининг қайд этишича, атом электр станциясини қуриш масаласи мураккаб ва ҳукумат томонидан таҳлил қилинишини талаб қилади.
"Қозоғистонда халқаро консорциум ишлаши керак", - деди Токаев ўз фикри билан ўртоқлашди.