Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Тожикистонда хурмодан чипс тайёрлаш йўлга қўйилди

Тожикистонда хурмодан чипс тайёрлаш йўлга қўйилди

Тожикистоннинг Хатлон вилояти Кушониён туманида хурмо мевасидан чипс тайёрлаш йўлга қўйилди, деб ёзмоқда “Ховар” агентлиги вилоят ҳокимлиги аппаратидаги ахборот-таҳлил бўлими маълумотига таяниб.

Мамлакат ва хориж бозорларида илк бор пайдо бўлаётган хурмо мевасидан тайёрланган чипслар, ўзининг мазаси ва юқори сифати билан ажралиб туради.

Айни пайтда Тожикистонда хурмоларни териб олиш мавсуми давом этмоқда. Хурмо ўз таркибида А, С ва Р витаминларини сақлайди. У микроэлементлар, қанд, оқсил, лимон кислотаси ва бошқа биологик фаол моддаларга бой. Агар пишган хурмо салқин жойда сақланса, 4-5 ой давомида ўзининг мазасини йўқотмайди. Тожикистон замини ва иқлими хурмо дарахтлари учун жуда қулай, сўнгги йилларда мамлакатда хурмозорлар майдони сезилари равишда кенгайди, дейилади хабарда.

Киритилди: 14:12 21.10.2022. Ўқилди: 2239 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!