Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Тожикистонда сувга чўкиб кетиш ва сел оқибатларида жами 7 та ўлим ходисалари қайд этилди.

Тожикистонда сувга чўкиб кетиш ва сел оқибатларида жами 7 та ўлим ходисалари қайд этилди.

Тожикистонда 20—21 апрель кунлари сувга чўкиб кетиш ва сел оқибатларида жами 7 та ўлим ходисалари қайд этилди.

Тожикистон фавқулодда вазиятлар хизматига кўра, икки сутка ичида жами сел-сув тошқинлари ҳамда сувга чўкиб кетиш билан боғлиқ 7 та ўлим ҳолати рўйхатга олинган(1,2). Ҳалок бўлганларнинг 6 нафари вояга етмаган ёшлардир.

Ўзгидромет 25—28 апрель кунлари ҳам тоғ ва тоғ олди ҳудудларида сел-сув тошқин хавфини эълон қилган.

Ҳурматли, ота-оналар! Ушбу кунлари тоғли ҳудудларга саёҳат қилишда ёш болаларни қаровсиз қолдирманг. Тоғли аҳоли эса фарзандларини тоғларда шифобахш гиёҳлар, лола, қўзиқорин теришига чиқаришда эътиборсиз қолдирманг. Уларга кучли ёмғир, сел кузатилган ҳаракатланиш, хавфсизлик қоидаларини ўргатинг.

Ҳозирда куннинг иккинчи ярмида рўй бераётган жала ёғинларнинг кескинлиги жуда юқори ва тўсатдан сел ҳодисасини "чақиради". Сел ходисаларини кўрганда, унга маҳлиё бўлиб, "ичига" кириб кетманг, сел зонасидан хавфсиз зонага қараб қочишга урининг...

Киритилди: 09:37 24.04.2024. Ўқилди: 676 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!