Тожикистон президенти Эмомалӣ Раҳмон давлат хизматчилари, бюджет соҳаси ходимлари, шунингдек, пенсия ва стипендияларни сезиларли даражада оширишни назарда тутувчи фармонни имзолади. Ўзгаришлар 2026 йил 1 сентябрдан кучга киради.
Фармонга кўра, республика бўйича энг кам иш ҳақи 1300 сомони этиб белгиланади. Мактабгача ва ўрта таълим ходимларининг маоши 25 фоизга, соғлиқни сақлаш, фан, маданият, спорт, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳамда давлат бошқаруви ходимларининг иш ҳақи эса 20 фоизга оширилади.
Шунингдек, талабалар стипендиялари кўтарилади, пенсиялар эса камида 15 фоизга ёки 2025 йил инфляцияси даражасида индексация қилинади.