«Реал» собиқ мураббийи Зинедин Зидан кутилмаган таклиф олди. Унга Тожикистон терма жамоаси устози лавозими таклиф қилинди. Бу ҳақда PM Arena портали хабар бермоқда.
Бироқ, манба берган маълумотларга кўра, Зидан Тожикистондан келган таклифга хушмуомалалик билан рад жавобини берган. У маҳаллий федерацияга Франция терма жамоаси билан аллақачон келишуви борлигини маълум қилган.
Аввалроқ ОАВда Зидан ЖЧ-2026 турниридан сўнг Франция терма жамоасини бошқариши ҳақида хабарлар тарқалган эди.