Тожикистоннинг "Истиқлол" клуби дарвозабони Рустам Ятимов "Ростов"га ўтди.
РПЛ клуби 25 ёшли футболчининг трансферини эълон қилди.
Олдинроқ, "Ростов" Тожикистон терма жамоаси дарвозабони учун 250 минг доллар тўлаши хабар қилинган эди. Шартнома 5 йилга мўлжалланган.