Эрон олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Хоманаий Ҳизбуллоҳ раҳбари ҳалок бўлгани ҳақидаги даъволар ортидан кучайтирилган хавфсизлик чоралари кўрилган жойга кўчирилди, деб хабар бермоқда Reuters.
Кеча кечқурун Хаманаий Исроилнинг Ҳизбуллоҳ етакчиси Ҳасан Насруллоҳга зарба бергани ортидан Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгашини ўз уйида чақиришини айтди.
Эрон олий раҳнамосининг маслаҳатчиси Али Ларижонийнинг айтишича, Исроил «Теҳроннинг қизил чизиқларини кесиб ўтмоқда ва вазият жиддийлашмоқда»: «Қаршилик етакчиларининг ўлдирилиши билан уларнинг ўрнини бошқа одамлар эгаллайди. Исроил муаммосини террор билан ҳал қилиб бўлмайди. Тўғрироғи, Ливан халқи сионистларга қарши борган сари қатъиятли бўлиб бормоқда».
Ўтган ҳафта бошида Эрон Инқилобий гвардияси қўмондони Ҳусайн Салами Ливандаги оммавий пейжер портлашларидан сўнг Исроилга «қаршилик ўқидан қаттиқ жавоб бериш»га ваъда берган эди.