Бугун 21 декабрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Исроил «Ҳизбуллоҳ» етакчисининг қизини ҳам вайшийларча ўлдирди

Исроил «Ҳизбуллоҳ» етакчисининг қизини ҳам вайшийларча ўлдирди

Ливаннинг Ҳизбуллоҳ ҳаракати бош котиби Ҳасан Насруллоҳнинг қизи Зайнаб Насруллоҳ Исроилнинг Байрут жанубида уюштирган ҳаво ҳужумида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Исроил оммавий ахборот воситалари хабар берди.

Даҳиядаги ҳужум жойида вайроналарни тозалаш вақтида аёлнинг жасади топилгани айтилмоқда.

Нашрнинг таъкидлашича, илгари у ўзининг оммавий баёнотларида Ҳизбуллоҳ мақсадларига содиқлик ҳақида бир неча бор гапирган. «Акам Ҳадий шаҳид бўлганида, ота-онам бир томчи ҳам кўз ёши тўкмади», деган Зайнаб 2022 йилда Ал Манар телеканалига берган интервьюсида.

Ҳизбуллоҳ етакчисининг тўнғич ўғли ҳаракатнинг жангчилар қаноти аъзоси бўлган ва 1997 йилда Исроил ҳарбийлари томонидан ўлдирилган.

Киритилди: 19:50 28.09.2024. Ўқилди: 3536 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!