"Интер Майами" клуби ҳужумчиси Лионель Месси шартномани узайтирмоқчи эмас, деб хабар бермоқда El Nacional нашри.
Аргентиналик футболчининг МЛС клуби билан амалдаги шартномаси 2025 йил охирига қадар мўлжалланган. 37 ёшли футболчи шундан кейин ўз ватанига қайтиб, фаолиятини бошлаган "Ньюэллс Олд Бойз" клубида фаолиятини якунламоқчи.
Маълумот учун, Месси "Интер Майами" клубида 2023 йилдан буён тўп тепиб келмоқда.