Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Тожикистон Қозоғистонга 3,5 минг тонна гуманитар ёрдам жўнатди

Тожикистон Қозоғистонга 3,5 минг тонна гуманитар ёрдам жўнатди

Тожикистон йирик сув тошқинлари оқибатларини бартараф этиш учун Қозоғистонга 3,5 минг тонна гуманитар ёрдам жўнатди, дея хабар беради Kazinform агентлиги.

Тожикистон раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, Эмомали Раҳмон 12 апрель куни Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқоти чоғида Қозоғистоннинг қатор вилоятларида юз берган йирик сув тошқинлари билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилган.

Тожикистон раҳбари кенг кўламли сув тошқинлари муносабати билан қардош Қозоғистон халқини қўллаб-қувватлаш сўзларини билдирди. Шу муносабат билан ҳукуматга зудлик билан озиқ-овқат ва зарур товарлар кўринишидаги инсонпарварлик ёрдами партиясини жўнатишга тайёрлаш вазифаси топширилди.

Тожикистон Фавқулодда вазиятлар ва фуқаролик мудофааси қўмитаси Душанбе ва Хўжанддан Қозоғистонга 61 та вагон ва 13 та юк машинаси жўнатилганини маълум қилди.

Юборилган гуманитар ёрдамнинг умумий оғирлиги 3,5 минг тоннани ташкил этади. Эртага юк Қозоғистон томонига Сариағаш шаҳрида топширилади.

Аввалроқ апрель ойи бошида Қирғизистон Қозоғистон халқига 300 тонна гуманитар ёрдам жўнатгани хабар қилинган эди.

Киритилди: 17:44 19.04.2024. Ўқилди: 1056 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!