Бугун 30 октябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Тожикистон президенти интернетда лайк босганларга жиноий иш очмасликни буюрди

Тожикистон президенти интернетда лайк босганларга жиноий иш очмасликни буюрди

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон интернетдаги лайклар учун асоссиз жиноий ишлар қўзғатилганини танқид қилди. У ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларини “бу амалиётга чек қўйишга” чақирди. Бу ҳақда AsiaPlus хабар берди.

Эмомали Раҳмон тегишли баёнотни 29 октябрь куни ички ишлар органлари учун юқори малакали кадрлар тайёрловчи давлат муассасасининг очилиш маросимида эълон қилди. У ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятида сезиларли ютуқларга эришилган бўлса-да, жиддий камчиликлар борлигини билдирди.

Масалан, сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқлардаги материаллар ва видеоёзувлар далил сифатида тан олинаётгани туфайли, айрим фуқаролар қолдирган лайклар уларнинг таъқиб қилинишига сабаб бўлмоқда. Яъни баъзи идоралар уларга қарши асоссиз жиноий ишлар қўзғатмоқда ва бу ҳолатга чек қўйиш зарур, деди Раҳмон.

Президент ўз норозилигини сўнгги йилларда кенг тарқалган амалиёт фонида билдирди. Унга кўра, Тожикистон фуқаролари диний ёки мухолифат арбобларининг интернетдаги постларини томоша қилгани, лайк қўйгани ёки изоҳ қолдиргани учун турли муддатларга қамоққа ташланмоқда.

Масалан, 2024 йилнинг 15 август куни Хўжанд суди 46 ёшли фуқаро Жамшид Аминовни диний видеолар, хусусан, асосан рус тилидаги араб шайхларининг ваъзлари остига лайк қолдиргани учун 5 йил озодликдан маҳрум қилган.

Киритилди: Бугун 10:05. Ўқилди: 252 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!