Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Тожикистон чегарадаги можаро вақтида қўлга олинганларни Қирғизистонга қайтарди

Тожикистон чегарадаги можаро вақтида қўлга олинганларни Қирғизистонга қайтарди

Тожикистон ҳукумати чегарадаги можаро вақтида қўлга олинган ўн кишини Қирғизистонга қайтарди. Бу ҳақда Боткен области маъмуриятига таяниб «Интерфакс» хабар бермоқда.

Маъмурият вакилининг сўзларига кўра, қўлга олинганлар Боткен области раҳбари Омурбек Сувоналиев ва Сўғд области раҳбари Ражаббой Аҳмадзода ўртасидаги музокаралардан сўнг қайтарилган.

Унинг айтишича, Қирғизистон фуқаролари чегарадаги можаро вақтида тожикистонлик ҳарбийлар томонидан қўлга олинган.

Шанба куни Қирғизистон ва Тожикистон миллий хавфсизлик қўмиталари раҳбарлари Қамчибек Тошиев ва Саймумин Ятимов Боткен областидаги учрашув натижаларига кўра ўт очишни тўхтатиш ва чегара яқинида жойлашган ҳарбийларни олиб кетиш бўйича протокол имзолади.

Киритилди: 23:10 01.05.2021. Ўқилди: 4563 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!