Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Тожикистон Чегара қўшинлари қўмондони ва Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси музокара ўтказмоқда (ФОТО)

Тожикистон Чегара қўшинлари қўмондони ва Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси музокара ўтказмоқда (ФОТО)

Тожикистоннинг Исфара вилояти Чоркуҳ жамоасида Тожикистон Чегара қўшинлари қўмондони Ражабали Раҳмонали ва Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев ўртасида музокаралар бўлиб ўтмоқда.

«Азия-Плус» агентлигининг воқеа жойидан бўлиб ўтган музокараларда ҳам иштирок этган мухбирининг хабар беришича, Ражабали Раҳмонали музокаралар чоғида «Тожикистон ҳамиша чегарада тинчлик, барқарорлик ва хавфсизлик тарафдори» эканини айтди.

«Чегара аҳолиси дўстлик ва ўзаро ҳамжиҳатлик муҳитида яшаши керак. Келажакда бундай низоларнинг олдини олишимиз керак», - дейди у.

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев можаро тинч йўл билан ҳал қилинишини айтди. «Яхши қўшничиликни сақлаш муҳим, чегарага яқин одамлар тинч-тотув яшаши керак», деди у.

Тожикистон Чегара қўшинлари қўмондони ва Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси музокара ўтказмоқда (ФОТО)

Музокаралар давом этмоқда.

Киритилди: 14:07 28.01.2022. Ўқилди: 4173 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!