Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

"Тобутлар машиналарда ташилмоқда": шифокор Италиядаги "даҳшатли вазият" ҳақида гапирди

"Тобутлар машиналарда ташилмоқда": шифокор Италиядаги "даҳшатли вазият" ҳақида гапирди

Италиядаги шифохоналардан бирида реаниматолог бўлиб ишлайдиган Ирина Шличкова “60 дақиқа” дастури давомида мамлакатдаги коронавирус билан боғлиқ вазиятни даҳшатли деб атади.

Унинг сўзларига кўра, 23 мартга қадар Италияда 24 шифокор вафот этган.

Шу билан бирга, шифокор мамлакат ҳукумати ҳаракат қилиш зарур бўлган пайтни қўлдан бой берганини алоҳида таъкидлади. Бунга эса эпидемиологик хизматнинг йўқлигини ўнлаб сабаблардан бири сифатида кўрсатди.

"Менинг Италияда 22 йиллик тажрибам бор. Россияда, ҳаттоки СССР даврида ҳам ўқиганман. Ўша пайтда ҳам бизга эпидемиология фанидан дарс беришган, бизда шундай фан, яна шундай хизмат ҳам мавжуд бўлган. Аммо Италияда, афсуски, бундай эмас" – дейди шифокор.

Шунингдек, у энг қийин вазият мамлакатнинг шимолий ҳудудларида кузатилаётганини таъкидлади.

"Тасаввур қила оласизми?! Бергамонинг ҳарбий машиналари бу шаҳардан 300 км радиусда кўмилиши ёки крематорияда ёқиб юборилиши мумкин бўлмаган одамларнинг тобутларини олиб кетишади. Қариндошлар яқинлари билан хайрлашишмайди, ҳаттоки уларнинг қаерда эканликларини ҳам билишмайди. Бу даҳшатли, даҳшатли"- дея сўзини якункаган Шличкова.

Киритилди: 22:15 26.03.2020. Ўқилди: 5100 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!